Бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинлари якунланди

Mусобақанинг сўнгги кунида вакилларимиз жами 14та медалга сазовор бўлди 
Аввал хабар берганимиздек, бугун БААнинг Абу-Даби шаҳрида ақлий ривожланиши суст бўлган атлетлар ўртасида Бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинлари якунланди.
Қувонарлиси, ушбу мусобақада ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди. Чунончи, сўнгги кунги беллашувлар ҳам терма жамоамиз учун омадли кечди. Унда спортчиларимиз 5та олтин, 4та кумуш ва 5та бронза медалини қўлга киритди.
Бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинларининг сўнгги кунида совриндорлар сафидан жой олган спортчиларимиз:
Камила Ражапова (бадиий гимнастика) – 2тадан кумуш ва бронза
Лола Қўчқорова (бадиий гимнастика) – 3та олтин, битта кумуш
Мадина Маҳмудова (бадиий гимнастика) – биттадан олтин ва бронза
Моҳинабону Тўлаганова (бадиий гимнастика) – битта олтин, 2та бронза
Баҳодир Насриддинов (дзюдо) – битта кумуш
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинларида 14та олтин, 9та кумуш ва 17та бронза медалини қўлга киритди.
ЎзА