Илк иштирокдаёқ совриндормиз

Россиянинг Адигея Республикасида “IV Халқаро Кавказ математика” олимпиадаси бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада 12 та давлатнинг 250 нафар ўқувчиси совринли ўринлар учун беллашди.

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги С.Сирожиддинов номли академик лицей ўқувчилари ҳам олимпиадада муносиб иштирок этди. Лицей директори Қаҳрамон Ибодуллаев бошчилигида қатнашган вакилларимиз битта кумуш ва бронза медални қўлга киритди.
— Олимпиадада ёш математикларимиз илк бор қатнашди, — дейди совриндорларнинг устози Сардор Бозорбоев. — Натижа ёмон эмас. Суҳроб Юсупов кумуш, Расулбек Озодов бронза медаль эгасига айланди. Қолаверса, Абдушукур Аҳадов ва Фаррух Маҳмудов ташкилотчиларнинг мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.

Олтиной МАДАМИНОВА