“Иттифоқ” — кубок соҳиби

Поп шаҳридаги “Ёшлик” ўйингоҳида мини футбол бўйича “Барчаси ўз қўлингда” шиори остида “Иттифоқ кубоги” ўтказилди.

Вояга етмаганлар ва ёшлар жиноятчилигининг олдини олишга қаратилган тарғибот декадаси томонидан ташкил этилган мусобақада 15 та жамоа иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз беллашувнинг финал учрашувида ўзининг эпчиллиги ва маҳорати билан ажралиб турган “Ёшлик” ва “Иттифоқ” жамоалари куч синашди.
Якунда “Иттифоқ” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, “Иттифоқ кубоги”га сазовор бўлди.
Совриндорлар туман кенгашининг фахрий ёрлиқ, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдурауф АБДУҒАНИЕВ,
Ёшлар иттифоқининг Поп тумани кенгаши
бош мутахассиси