Келди, кўрди, ҳал қилди

Ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти кенгаши вакиллари бандлик бош бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда мардикорлик қилиб кун кўраётган ёшларни очиқ суҳбатга чорламоқда.

Яқинда масъуллар Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” деҳқон бозори атрофида “қўним топган” ишсиз юртдошларимизнинг аҳволини ўрганди.
Суриштирув чоғида 37 нафар йигит меҳнат фаолиятини норасмий равишда олиб бораётгани аниқланди. Уларнинг уч нафарига бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Тўрт нафари эса, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлди.

Элдор НАВРЎЗОВ