Туркманистон хотин-қизларига Президент совғаси сифатида 17 доллардан тарқатилмоқда

Туркманистонда хотин-қизларга пул мукофоти берилмоқда, бу йил 17 доллардан берилади. Пойтахт ва вилоят маъмуриятларининг раҳбарлари пул мукофотларини топшириш борасидаги Президент топшириғини 4 март куни олишди.
Президент совғасини топшириш маросими Туркманистон давлат телевидениеси орқали намойиш қилинади. 2011 йилдан бошлаб Президент совғаси 8 март арафасида корхоналарда ишловчи, ўқув юртларида таҳсил олувчи, шунингдек, мактабгача тарбия муассасаларига қатновчи хотин-қизларга топширилади.
Бундан ташқари, пенсия ва давлат нафақаларини олувчи аёллар ҳам Президент номидан бир марталик пул мукофотини олишади.
Ўтган йилларда пул мукофотининг қиймати 40 манат (давлат курси бўйича 11 АҚШ доллари)ни ташкил қилган эди.
Пулларни бериш процедураси Президентнинг 2011 йил 25 февралдаги махсус фармойишига биноан мувофиқлаштирилади. Унга кўра, 16 ёшга тўлмаган қизларга совғалар ота-оналари ва қонуний васийларига берилади.
ЎзА