Депутат ва ёшлар учрашуви

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни бугунги кундаги ислоҳатлар,  қабул қиланаётган қонунлар билан яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Боғот тумани кенгаши ҳамда Хоразм вилояти халқ депутатлари кенгаши билан ҳамкорликда Енгил саноат касб ҳунар коллежида «Депутат ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Ўтказилган учрашувда  Халқ депутатлари ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўрисидаги қонуннинг мазмун моҳиятини ёшларга тушунтирди. бир қанча сиёсий,  ҳуқуқий ва ижтимоий мавзуларда ҳам  кенг маълумотлар  бериб ўтилди.Мулоқот жараёнида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Учрашувда  256 нафар ёшлар иштирок этишди.

 

 Жаҳонгир КОМИЛОВ