Сирдарёлик ёшлар Самарқандда

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ички ишлар идораларида профилактик рўйхатда турган ёшлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирга 126 нафар йигит-қиз жалб этилди.
Саёҳат иштирокчилари тарихий қадамжоларни зиёрат қилиб, Имом Бухорий музейи ҳамда “Ҳадис илми мактаби” фаолияти билан танишди.
— Саёҳатдан кўп таассуротлар олиб, мароқли ҳордиқ чи­­­­қардим, — дейди Муҳаммадамин Исмоилов. — Энди тўғри йўлдан оғмасдан, буюк аждодларимиз бой меросини ўрганишга қарор қилдим.

Анвар ТЎЙЧИЕВ