Сўздан амалга

Ёшлар иттифоқининг Навоий вилояти кенгаши Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни ҳаётга изчил татбиқ этишни бошлади.

Шу кунларда минтақанинг барча туман ва шаҳарларида “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда. Унинг дастуридан 30 га яқин лойиҳа ўрин олган.
Хатирчи туманида қўл тўпи, пневматик милтиқдан ўқ отиш, спартакиада баҳслари, шунинг­дек, вело ва югуриш марафонлари ташкил этилди. Беллашувга мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, вақтинча ишсиз ёшлар ҳамда ёш ходимлар жалб этилди.
Навбаҳор ва Нурота туманларидаги китоб марафонлари, Томди туманидаги 6-умумтаълим мактаби ҳамда Кармана туманидаги 25-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўт­­казилган китоб совға қилиш бўйича хайрия акциялари ҳам кенг жамоатчиликни бефарқ қолдирмади. Шу кунгача иттифоқчилар томонидан таълим муассасаларига икки мингдан зиёд китоб бепул улашилди.
“Ёшлар ҳафталиги” 20 апрелга қадар давом этади.

Дилкушо НАВРЎЗОВА