ФАРҒОНАДА ёшлар инновацион маркази ишга тушди

Унда иқтидорли йигит-қизлар ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши мумкин. Янги бинода “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси, ёшлар туризми агентлиги, бандликка кўмаклашиш бюроси, ёш оилалар учун тиббий ҳамда психологик хизмат кўрсатиш хоналари, юридик клиника, кутубхона ва “Book kafe” жойлашган. Кунига жами 500 нафар кишига хизмат кўрсатилади.
Марказнинг очилиш маросими доирасида фарғоналик ёшларга 1 минг 500 дона китоб фондига эга ҳамда Wi-Fi интернет тармоғига уланган иккита кўчма кутубхона — библио­бус топширилди. Эътиборлиси, фойдаланувчилар библиобус­лардаги электрон адабиётларни мобиль телефонига бепул юклаб олиши мумкин.

Гулрухсор ХУДОЙБЕРДИЕВА