Шеърият бўстонига сайр

Термиз шаҳрида вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган маданий-маърифий тадбир шундай номланди.

Унда шоир ва ёзувчилар, таълим муассасаси ўқувчилари, Иттифоқ фаоллари иштирок этди.  Тадбирда сўз олганлар бундай санъат анжуманлари ёшларни адабиётга ошно этиш билан бир қаторда уларни китобга бўлган қизиқишини, маданиятини оширишга ҳам хизмат қилишини таъкидлади. Айниқса, ўқувчилар томонидан намо­йиш этилган буюк аллома, адиб ва мутафаккирлар ижоди ҳамда нодир меросини тарғиб этувчи саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди.
Якунда фаол ёшлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шерзод ОЛИМОВ