“Ёшлар карвони” — мактабларда

Фарғона вилоятининг Фурқат ва Ўзбекистон туманларида бешта ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш бўйича “Ёшлар карвони” лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳада Ёшлар иттифоқининг ҳудудий ва маҳаллий кенгаши вакиллари, “Ёш китобхон” танлови ҳамда спорт мусобақалари ғолиблари, иқтидорли ёшлар ва таълим муассасаларининг 10 мингга яқин ўқувчилари иштирок этди.

“Ёшлар карвони” дастлаб Фурқат туманидаги 34-, 36-, 16-, 31-, 8- мактабларга кириб борди. Муассасаларда “Биз — чемпионлар”, “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан”, “Ҳунардан ризқинг унар”, “Ёшлар театр студияси”, “Ватан — истеъдодлар бешиги” тадбирлари ўтказилиб, ўқувчиларга спорт инвентарлари, 100 дан ортиқ китоб, тикув машинаси, қўғирчоқ театри учун қўғирчоқлар ҳадя қилинди.
“Ёшлар карвони”нинг кейинги манзили — Ўзбекистон туманидаги 4-, 8-, 46-мактабларда ҳам шу каби тадбирлар бўлиб ўтди.

Мафтуна ОМОНКЕЛДИЕВА