Ижтимоий тармоқда мақолага изоҳ қолдирган эркак жавобгарликка тортилди

“Олмаотада Instagram ижтимоий тармоғида нафрат қўзғовчи мақолага изоҳ қолдирган эркак жиноий жавобгарликка тортилди”, дея хабар берди шаҳар полицияси.
Шаҳар полиция департаменти матбуот хизматининг 17 май куни хабар қилишича, гумонланувчи – 1990 йилда туғилган Н. исмли фуқаронинг изоҳида суд экспертизаси томонидан этник гуруҳ вакилларига нисбатан камситувчи руҳдаги аломатлар борлиги аниқланди. Гумондор ҳибсга олинди, у кўрсатма бермоқда, дейилади хабарда.
Қозоғистон қонунлари атайлаб ижтимоий, миллий, ирқий, қабилавий, синфий ёки диний нафрат уйғотувчиларга нисбатан жиноий жавобгарликни кўзда тутади. Қозоғистон қонунларида ҳатто “туҳмат” ва “атайин ёлғон хабар тарқатиш” ҳам жиноят ҳисобланади.
ЎзА