Мақсад – Хоразмда паррандачиликни ривожлантириш

 Хоразм вилояти туманларида “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан паррандачилик технологиялари бўйича дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири – “ТЕХНА” компанияси билан ҳамкорликда паррандачиликни янада ривожлантиришга бағишланган семинарлар ташкил этилди.

Паррандачилик корхоналари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган семинарда паррандачиликни ривожлантиришда замонавий технологияларнинг аҳамияти, афзалликлари ҳамда самарадорлиги хусусида тақдимотлар қилинди.

Учрашувлар вилоят ва туманлар ҳокимликлари вакиллари ҳамда тегишли ташкилотлардан  мутахассислар иштирок этди.

Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар, ҳамкорликда ишлаш бўйича ўзаро келишувга эришдилар.

Хусусан, “ТЕХНА” компанияси мутахассислари ёрдамида йирик паррандачилик хўжаликлари ҳамда хонадонларга ўз ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қисқа муддатда арзон ва сифатли технологияларни етказиб беришни зиммасига олди.