“ТАШВИШ” СИГНАЛИ ИШГА ТУШДИ

Жорий йилнинг 30 апрель кунидан 1 майга ўтар кечаси соат 01:07 да Мирзо-Улуғбек тумани Х.Абдуллаев кўчаси 75А-уйда жойлашган “Саф-Савдо” МЧЖ дўконидан Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Мониторинг марказига “ташвиш” хабари келиб тушган.

Келиб тушган хабар зудлик билан Мирзо-Улуғбек тумани 1-сонли Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳга етказилган.

Воқеа жойига 4 дақиқада етиб борган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари  томонидан “Саф-Савдо” МЧЖ дўкони кириш эшигининг паст ойна қисмини синдириш йўли билан ичкарига кирган номаълум шахс, озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида қўлга олиниб, тумандаги 1-сон ИИББ га топширилган.

Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу номаълум шахс 1980 йилда туғилган Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи Д.В.  исмли фуқаро эканлиги аниқланган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Матбуот хизмати