Учқудуқ туманида кечки дам олиш маскани очилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда туман ҳокимлиги томонидан туман ёшлари учун ”Шодлик” маданият уйи фойдаланишга топширилди.

Ушбу лойиҳага 174 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
-2018 йил август ойида Ўзбекистон ёшлар итттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев биз учқудуқлик ёшлар билан учрашганда, кечки дам олиш учун ҳамда бўш вақтимизда турли тўгаракларга қатнашимиз учун маскан қуриб берилишини сўрагандик. Бугун эса ушбу таклифимиз амалга оширилди. Энди муҳим беш ташаббусни амалга оширишда фаоллик кўрсатамиз дейди,-Феруз Солиев.
Очилиш маросимида ёшлар ташкилоти томонидан тумандаги мактаб кутубхоналари учун бадий адабиётлар ҳам топширилди