Ёшлар ойлиги бошланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ёшлар пресс-клубида июнь — Ёшлар ойлигининг бошланиши муносабати билан навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди.
Ёшлар иттифоқи мутасаддилари, ҳамкор вазирлик, идора ва ташкилотлар масъуллари, худудий кенгаш раислари ҳамда ёшлар иштирокидаги тадбирда 30 июнь — Ёшлар кунига ҳозирлик кўриш ва уни юртимиз бўйлаб кенг нишонлаш бўйича кўзда тутилаётган муҳим лойиҳар тўғрисида маълумот берилди.
Ойлик дорасида ёшларни ижтимоий-ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳалар; ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий тарғибот; ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш; ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ҳамда ҳарбий ватанпарварлик ҳафталиклари ўтказилади.

Боборавшан ҒОЗИДДИНОВ