АНЖУМАН ТААСУРОТЛАРИ

Биламизки хар йили Республика “Камалак” болалар ташкилоти томонида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Камалак” болалар ташкилотининг “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун” шиори остидаги анжумани бу йил хам мамлакатимиздаги энг фаол 350 нафарга яқин сардорларни бирлаштирди. Ушбу анжуман “Камалак” болалар ташкилоти ва Сардорлар Кенгаши томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, ташкилот фаолларини рағбатлантириш, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш, сардорларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгохи”да 22-26 май кунлари ташкил этилди. Қувонарлиси шундаки мен хам ушбу анжуманда иштирок этганимдан бахоятда хурсандман. Хакикатдан хам бир йил давомида самарили фаолият кўрсатган фаол ва ташаббускор ўзининг лойихаларини илгари сурган сардорлар бугун ушбу анжумандан иштирок этишмоқда. Анжуман доирасида худудлардан ташриф буйўрган сардорлар гурухлар кесимида турли хил спорт мусобоқалари, флемоблар ва рақс кечаларида иштирок этишди. Тренерлар томонидан ташкил этилган бир-бирида қизиқарли мавзулардаги семинарлар сардорларимизни билимларини янада оширди. Эрта тонг МIXER лойихаси билан бошланган бўлса кун давомида позитив кайфиятда амалий машқлар бўлиб ўтди. Анжуманинг 2 кунида Сардорларимиз билан Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Садуллаев очиқ мулоқот ўтказдилар. Менга шу йилги анжумани ёқган тарафи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуронбоев билан самимий ва очиқ учрашув бўлиб ўтганлиги хамда дўстларим янада кўпайганлигидир.
Бир йил давомида интизорлик билан кутилган анжуман сардорлар ўртасида дўстлик, хамжихатлик ва бирдамликни мустахкамлади десак муболаға бўлмайди. Анжуман таасуротларидан сўнг Сардораларимизнинг келгусидаги фаолиятлари янада самарали ташкил этилиши шубхасиз. Бу учун биз сардорлар қўлни қўлга бериб бирлашиб олға интилган холда ёшларни ва ўз тенгдошларимизни яхши йўлга бошлашимиз кераклигини билдиради.

Қашқадарё вилояти
Косон туман бош “Иттифоқ” сардори
Ойбек Шомуродов