Бир олам қувонч

“Камалак” болалар ташкилоти ташаббуси билан Жиззах вилоятида “Бахтли болалик” лойи­ҳаси амалга оширилмоқда.

У Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган.
Лойиҳа доирасида мактаб­гача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида бай­рам дастурлари, интерфаол ўйин ва машғулотлар ўтказилмоқда.
Куни кеча “Камалак”чилар Жиззах шаҳридаги 5-махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди. Ҳарбий оркестр болажонлар учун байрам дас­турини ҳавола этди.
Худди шундай тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда 29-Меҳрибонлик уйида ҳам ташкил қилинди. Ўғил-қизлар турли спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинларда қатнашиб, маҳорат ва иқтидорини намойиш этди.
Ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашининг байрам совғалари болажонларга олам-олам қувонч улашди.

Элдор НАВРЎЗОВ