Чимбой кўчасида

Ёшлар иттифоқи ва туман прокуратураси ҳамкорлигида Темир йўл маҳалласида “Китоблар олами” номли мини кутубхона ташкил қилинди. Унда 100 дан зиёд бадиий адабиёт жамланган.
Кутубхонанинг йўл юзида жойлашгани фойдаланувчилар учун, айниқса, қулайдир. Бу ерга хоҳлаган киши кириб, китоб мутолаа қилиши мумкин.

Индира МАМБЕТНАЗАРОВА