“Legal propaganda” — ғолиб

Ёшлар ойлиги доирасида “Ёшлар ва қонун” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Иттифоқ ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган танловда Гулистон, Ширин шаҳарлари, Сайхунобод, Оқолтин туманлари жамоалари қатнашди.
Танловда суд жараёнларидан лавҳалар, сўнгги уч йил ичида жамиятимизда юз берган сиёсий ўзгариш, қабул қилинган қарор, қонунлар моҳияти асосида саҳна кўриниш­лари намойиш этилди. Якунда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг “Legal propaganda” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, респуб­лика босқичига йўлланма олди.
— Ўтган йили “Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг республика босқичида номинация билан чеклангандик. Бу йил, албатта, биринчи ўрин учун курашамиз, — дейди ғолиб жамоа сардори Шоҳрух Қўчқоров.

Анвар ТЎЙЧИЕВ