Тамойилимиз — тотувлик!

Қадимдан Ватанимиз ҳудудида кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат яшаб келган. Минг йиллар мобайнида ички низолар бўлмагани халқимизнинг бағрикенглигидан далолат. Сир эмаски, миллатлараро муносабатларда уйғунлик бўлган мамлакатларда кўпмиллатлилик жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига самарали таъсир кўрсатади. Ёшлар иттифоқи ҳам асрлар оша қадрланиб келган дўстлик, қардошлик, меҳр-оқибат туйғуларини янада ривожлантирмоқда.

Иттифоқ қошидаги Миллатлараро тотувлик масалалари бўлими томонидан 2018-2019 йилларда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди.

2018 йилда:

2 апрелда Ўзбекистон корейс миллий маданий ­мар­­казлари ассоциациясида,
21 апрель куни “Авдет” қрим-татарлар миллий маданий марказида, 24 апрелда эса, “Светлица Польска” Ўзбекис­тон поляк маданий марказида фаол ёшлар ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилди;
11-12 июнь кунлари Тошкент ва Самарқандда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) шафелигида “Терроризмга олиб келувчи зўравон экстремизм ва радикаллашувга қарши курашда ёшларнинг ўрни” мавзуcида халқаро конференция бўлиб ўтди;
19 августда Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан “URBAN FEST” замонавий санъат ва рақс фес­тивали ташкил этилди;
28 сентябрь куни Навоий­да “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларининг ёшлар тарбиясида ўрни” мавзусида семинар ўтказилди. “Бағрикенг Ўзбекис­тон” шиори остида ёшлар фестивали ҳам бўлиб ўтди. Унда:
а) иншолар танлови (иштирокчилар иншо ва эсселарни ўз она тилларида ёки ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тилларда тақдим этди);
б) видеороликлар танлови (ижтимоий тармоқларда #TolerantUzbekistan хэштеги остида ўтказилади);
в) турли миллат ва элат вакилларининг миллий либослари ва таомлари танлови;
г) турли миллат ва элат вакилларининг миллий рақслари танлови;
д) хэштег фотосуратлар интернет акцияси (ижтимоий тармоқларда #TolerantUzbekistan хэштеги остида ўтказилди);
е) “Ўзбекистон — умумий уйи­миз” ғоясини 5 та сўз билан таърифланг” интернет акцияси (ижтимоий тармоқларда #TolerantUzbekistan хэштеги остида ўтказилди).
Маҳаллий босқичларда турли миллат ва элатга мансуб бўлган 29 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди;
22-23 декабрь кунлари Самарқанд Ёшлар марказида “Халқлар дўстлиги” миллат­лараро ёшлар тарғибот форуми ўтказилди.
— Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан 2018 йил 16 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида “Ўзбекис-­
тон — миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида илмий-­амалий семинар ташкил этилди. Форумда мамлакатимиздаги турк, озар, тожик, рус, украин, қозоқ, туркман, корейс, қирғиз, арман, татар миллий-маданий марказлари ва мусулмон диний конфессияси вакиллари ва
200 дан ортиқ фаол ёшлар иштирок этди.

2019 йилда:

15 – 22 январь кунлари Самарқанд шаҳар Ёшлар марказида замонавий рақслар танлови ташкил этилди;
21 февральда Тошкент шаҳар Ёшлар марказида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамда миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда “Юрт тинчлиги, ватан равнақи — олий неъмат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида миллий маданий марказлар ўз чиқишлари, урф-одатларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари билан фаол иштирок этди. Унда 535 нафар ёш
қатнашди;
март ойи давомида Зарафшон шаҳри, Конимех, Учқудуқ, Нурота ҳамда Томди туманларидаги 68 та мавжуд қозоқ тилида дарс олиб бориладиган умумтаълим мактабларида ўзбек-қозоқ маданият кунлари бўлиб ўтди;
— турли миллатга мансуб ижодкорларнинг таваллуд санаси муносабати билан 531 дан ортиқ тадбир ташкил этилиб, 367 минг нафар ёш иштирок этди;
11-12 март кунлари Фарғона вилоятида “Келажакни терроризмсиз қурамиз!” шиори остида Андижон ва Наманган вилоятлари, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари чегарадош ҳудудларидаги давлат бошқаруви органлари, ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, диний соҳа вакиллари, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш йўналишида илмий-­амалий тажрибага эга мутахассислар, талаба-ёшлар иштирокида фестиваль ташкил этилди;
28–31 март кунлари ёшлар орасида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан Ёшлар ижод саройида Япония кино кунлари ўтказилди. Кино кунларида минг нафарга яқин ёш қатнашди;
9 апрель куни “Ёшлар пресс-клуби”да Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбек-Нидерланд дўстлик фонди” билан ҳамкорликда 1942 йил 9 апрель куни Амерсфорт шаҳрида “101” ўзбек жангчилари отилган кунни ёд этиш мақсадида “Тошкент-Амстердам телекўп­рик” тадбири бўлиб ўтди;
12-13 апрель кунлари Алишeр Навоий номидаги киносаройда Ўзбeкис­тонда “Тожикистон маданияти кунлари” доирасида “Тожикистон кино кунлари”нинг очилиш маросими ўтказилди;
18 апрель куни Рус маданий маркази ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Тошкент расмлар уйида рус маданият кунлари дои­расида тасвирий санъат кўргазмаси очилди;
19 апрель куни Қарши шаҳар Маданият ва аҳоли дам олиш масканида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши ташаббуси билан, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси ҳамда вилоятдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қардош миллатга мансуб ёшлар орасида дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбек, тожик, туркман, қозоқ ва қирғиз ёшлари дўстлиги абадийдир” шиори остида ёшлар фес­тивали ўтказилди;
20 апрель куни “Ёшлар пресс клуби”да “Ўзбекистонда Қозоғистон йили: ёшлар нигоҳида” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Саидазиз РАСУЛОВ,
Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Миллатлараро тотувлик масалалари бўлими мудири:

— Ўзбекистон — умумий уйимиз! Бугун кўп­лаб миллат вакилларининг тилида шу жумла янграйди. Улар юртимизда тинч-тотув яшамоқда. Бошқа халқларнинг тили, урф-­одатлари, анъаналари ҳурмат қилиниши мамлакат ривожи учун замин яратади. Марказимиз ёш авлод онгида дўстлик, тотувлик яхши фазилат эканини уйғотишга ҳаракат қиляпти. Зеро, ёшларнинг бошқа халқ маданиятини ўрганиши, қизиқиши, ҳурмат қилиши муҳим. Бунга йўл қўймаган давлатларда эса диний ва сиёсий низолар авж олмоқда. Турли талотўп, урушларга сабаб бўлмоқда. Биз, катталар бунинг олдини олишимиз учун ўғил-қизларимизга ўрнак бўлишимиз керак.