Таэквондочиларимиз Кореяда шоҳсупага кўтарилишди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида таэквондо WTF йўналиши бўйича G1 тоифасига кирувчи “Kimunyong Cup” халқаро турнири ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, бирин-кетин шоҳсупага кўтарилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Аёллар ўртасида +73 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Светлана Осипова барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, эркаклар ўртасидаги энг оғир вазнда (+87 кг) Шоҳруҳ Ражабов кумуш медаль билан тақдирланди.
photo5289658233033698112.jpg
photo5292165665005874024.jpg
Шунингдек, Мадинабону Маннопова (-49 кг) ҳамда Никита Рафалович (-74 кг)га бронза медали насиб этди.
photo5289658233033698114.jpg
photo5292165665005874026.jpg
Ҳамюртларимиз бу мусобақа орқали Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғариб олишди. Делегациямиз 18 июль куни Тошкентга қайтиб келиши режалаштирилган.
ЎзА