ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Ёшлар пресс-клубида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

“Бешта муҳим ташаббус – маънавий етук, баркамол шахс кафолати” мавзусида ўтказилган пресс-клуб доирасида Ўзбекистон Ресубликаси Миллий гвардияси томонидан ҳамкорлик мустаҳкамлигининг рамзий белгиси сифатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи музейига Миллий гвардия байроғи тантанали равишда топширилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу рамзий байроқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган биринчи рамзий белгидир. Ўзбекистон Ресубликаси Миллий гвардияси байроғи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи музейи тўридан жой эгаллади.

Пресс-клуб давомида спикерлар 5та муҳим ташаббус ижроси юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтдилар.  Бир қатор таклиф ва музокараларга бой бўлган тадбирда Миллий гвардия қўмондонлиги офицерлари, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари, Ҳарбий-техник институт профессор-ўқитувчилари, Ихтисослаштирилган ўқув марказ ҳамда Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий қисмларнинг бошланғич ташкилот етакчилари ва Кенгаш аъзолари иштирок этдилар.

Нфаосат Зафарова