Ёш китобхонлар сараланди

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ташкил этилган анъанавий “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи якунланди.

Танлов 2 шарт асосида ўтказилди. “Буюк мутафаккир ва адиб” шартида иштирокчилар экспертлар тавсия этган аллома, ўзбек ва жаҳон адабиёти намояндалари ҳақида маълумот берган бўлса, “Бадиий асарлар билимдони” шартида ўқиб эшиттирилган сюжет қайси асарга тегишли эканини, унинг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамиятини шарҳлаб берди.
10-14 ёш тоифаси бўйича Зарафшон шаҳридаги 2-мактаб ўқувчиси Дилноза Сирожиддинова 162,6 балл билан, 15-19 ёш тоифаси бўйича Зарафшон шаҳридаги 13-мактаб ўқувчиси Дилбар Муҳаммадова 127,2 балл билан ғолибликни қўлга киритди. 20-30 ёш тоифасида Навбаҳор туманидаги 23-мактаб ўқитувчиси Элмира Тоирова 166,3 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
— Машҳур файласуфлардан бири дунёдаги барча инсонларни иккита: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларни тинглайдиган тоифасига тақсимлайди, — дейди нав­баҳорлик Элмира Тоирова. — Бугун аксарият ёшлар биринчи тоифа вакиллари сафини кенгайтирмоқда. Президентимиз илгари сурган ғоя ҳам аслида шу: китобхон ёшларни кўпайтириш.

Дилноза АБДУҲАМИДОВА