Таиланд очиқ чeмпионатида 9та медални қўлга киритган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келдилар

Жорий йилнинг 9-12 август кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтган “Жиу-житсу Таиланд Гран-при очиқ чемпионати”да Ўзбекистон терма жамоаси 8 нафар спортчи таркибида муносиб иштирок этди ва 9та (2та олтин, 3та кумуш, 4та бронза) медалга сазовор бўлди.

Шу жумладан, жамоа таркибидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳарбий хизматчилари 3та медал (К.Усмонов – 1та олтин, 1та бронза; И.Хасанов – 1 та кумуш)ни қўлга киритдилар.

Айтиб ўтиш жоиз-ки, ушбу халқаро мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этган 40дан ортиқ давлатларнинг жамоалари орасида бизнинг терма жамоа 7-ўринни эгаллади.

Юртимизга қайтиб келган спортчиларимиз Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларнинг яқинлари ва оила аъзолари иштироки билан ҳарбий оркестр садолари остида кутиб олингани миллий терма жамоа аъзолари ҳамда аэропорт ҳудудида бўлиб турган пойтахтимиз меҳмонларининг кайфиятига янада юқори кайфият улашди.

Нафосат Зафарова,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Матбуот хизмати етакчи мутахассиси