Янги кутубхона

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ҳамкорликда ҳарбий қисм яқинида янги инновацион электрон кутубхона ташкил этди.
Бу ғояни илгари сурган Миллий гвардия бўлинмаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси М.Маъмуров “Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси” танловининг республика босқичида ғолиб­ликни қўлга киритган эди.
Янги кутубхонанинг афзаллиги шундаки, мобил қурилманинг махсус иловаси китоб муқовасидаги QR-код ёрдамида уни юклаб олади. Мазкур имкониятдан вилоят ёшлари аллақачон фойдаланишни бошлаб юборди.

Олмазор туманида янги кутубхона очилди.
Ҳафиза Каримова бошчилик қилаётган мазкур кутубхона фондида 12 мингдан ортиқ жаҳон ҳамда ўзбек мумтоз адабиётининг нодир асарлари ва болалар учун турли китоблар мавжуд. Тошкент шаҳар “Билим” АКМ тасарруфидаги Адбулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳамда Абдулла Қодирий номли кутубхона ижодий ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган янги кутубхона ҳудуд аҳолиси учун ажойиб туҳфа бўлди.
82 йилдан буён фаолият юритаётган “Билим” АКМ жамоаси аъзолари янги кутубхона фаолиятини юқори савияда ташкил этишга беминнат ёрдам кўрсатмоқда. Ўйлаймизки, билим маскани барча учун қадрли манзилга айланади.

Нафосат ЗАФАРОВА,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Матбуот хизмати етакчи мутахассиси,
Ғайрат ШУКУРОВ