“Yoshlar mehnat guzari” иш бошлади

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Янги Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида Мустақиллик байрами арафасида “Yoshlar mehnat guzari” комплекси иш бошлади.
Ёш тадбиркор Алишер Кенжаев бўш турган бинони таъмирлади ва тикувчилик, қандолатчилик цехлари, гўзаллик салони, савдо дўкони ташкил этиб, маҳалладаги 29 нафар ёшни иш билан таъминлади. Келгусида у “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси кредити ҳисобидан фаолиятини кенгайтиришни мақсад қилган.
photo5425093322269108948.jpg
photo5425093322269108949.jpg
photo5425093322269108950.jpg

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА