30 ёшгача бўлган испанияликларнинг ярми ишсиз

30 ёшгача бўлган ҳар иккинчи испаниялик ишсиз ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакатдаги “El Mundo” нашри Испания банки маълумотларига асосланиб хабар қилади. Бу ҳолат испаниялик ёшларнинг аввал тегишли малакага эга бўлиб, шундан сўнггина мутахассислигига кўра иш қидириши билан боғлиқ.
Шу тариқа ҳар иккинчи испаниялик ишга яроқли бўлган ҳолда кам ҳақ тўланувчи ишда меҳнат қилишни истамаётир, дейилади хабарда.
ЎзА