“Темурбеклар мактаби” ўқувчилари қасамёд қабул қилдилар

Куни кеча Амир Темур ҳиёбонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига 2019-2020 ўқув йилида қабул қилинган ўқувчиларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир айнан буюк соҳибқирон Амир Темур ҳайкали қаршисида ўтказилишидан кўзланган мақсад, ёшларнинг тарихимизни чуқур ўрганиши, улуғ боболаримизга муносиб авлод ва чинакам ватанпарвар бўлиб етишишидан иборатдир.

Мазкур маросимда Миллий гвардия қўмондонлиги, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда эл ардоғидаги санъаткорлар иштирок этдилар.

Нафосат Зафарова