“Smart city” конфeрeнцияси

Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Ўзбекистон-Германия–2019” илмий-тадқиқот дастури доирасида “Smart city” Ўзбекис­тон-Германия халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Германиянинг Олденбург университети, Тошкент ахборот технологиялари университети “Ёш олимлар кенгаши” ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ҳамкорлигида ўтказилаётган конференцияда профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.
Тадбир вазирлик қошидаги соҳа корхоналари ходимларининг “Smart city” дастури бўйича халқаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имконини беради. Унда икки мамлакат олимлари, илмий тадқиқотчилари, ишбилармонлари, олий таълим муассасалари вакиллари ўзаро мулоқот қилиб, тажриба алмашмоқда.
Конференция 11 октябрда якунига етади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги м
атбуот хизмати